Шарджа – блистательная столица қадимги емиратлардан бири, Бирлашган Араб Амирликларининг марвариди. У мамлакатнинг ҳам шарқий, ҳам ғарбий қисмларида жойлашган бўлиб, шу сабабли ўз ландшафтининг хилма-хиллиги билан ҳайратга солади: жозибали тоғлардан тортиб, саҳронинг азаматли ва сўлим манзараларигача. XIX асрнинг бошларида Шаржа Форс кўрфазининг қуйи қисмидаги асосий денгиз порти сифатида қадрланган. Бироқ, тез орада порт лойқага тўлиб қолган ва шаҳар савдо маркази мақомини йўқотган.
Шаржа чегаралари деярли қўшни Дубай билан туташиб кетган, улар орасидаги масофа 13 км. Мутахассислар яқин келажакда иккала шаҳарнинг ягона мегаполисга айланишини башорат қилмоқдалар.
Шаржа – денгиз бўйидаги курорт шаҳри бўлиб, ўзининг кумушранг пляжлари ва Ҳинд океанининг ниҳоятда тоза сувлари билан машҳур. Уни араб дунёсининг маданий пойтахти деб ҳам аташади, чунки бу ерда 5000 йиллик тарихга эга ўтмишни "ҳикоя қилувчи" кўплаб архитектура ва тарихий ёдгорликлар жойлашган.
Шаржа – "қуруқ қонун"га қатъий риоя этиладиган амирлик.
Мафтункор жойлари
Баландлиги 7 метр бўлган "Қур'он" ёдгорлик монументи – мусулмонларнинг муқаддас китобининг очилган шаклини ифодалайди. Уч минг кишигача сиғадиган Қирол Файсал масжиди Яқин Шарқдаги энг йирик ибодат масканларидан бири ҳисобланади. Шаржадаги Тарихий музей – шайх буйруғи билан синчковлик билан қайта тикланган бутун бир мажмуа бўлиб, бозор, хонадонлар ва қалъа билан биргаликда тарихий муҳитни жонлантиради. Ислом маданияти музейи ажойиб экспонатларни сақлайди: Қуръоннинг энг қадимги ёзма нусхаларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбарнинг мактублари, Маккадан келтирилган диний ҳадялар. Халид лагунасига туташган машҳур Ал-Жазира кўнгилочар боғи ва аттракционлар. Денгиз кўрфазидан осмонга урилиб чиқаётган, дунёдаги энг баланд юз метрлик фаввора – нефть қудуғи тимсоли. Ал-Ярмук мавзесидаги Олтин бозор, замонавий Шарқ меъморчилигининг дурдонаси деб номланади. Унинг томи остида заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий ва ғарб компанияларининг ваколатхоналари жамланган.
Ҳаво ҳарорати
Ноябрдан апрелгача ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича +18 дан +30 даражагача бўлиб, бу дам олиш учун идеал вақтдир. Қишда ва баҳор бошида ёмғир ва тропик бўронлар бўлиши мумкин. Майдан сентябргача ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади. Ёз ойлари учун юқори намлик хосдир.
Загрузка…


















